Нукусда “Сиз бизга кераксиз!” хайрия тадбири ўтказилди


Нукусда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган ватандошларимиз учун “Сиз бизга кераксиз!” хайрия тадбири ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин Баҳауддинов, “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Исломбек Тажетдинов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган фуқароларга, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хайрия тадбирлари хусусида тўхталишди.

Тадбирда гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган 100 нафар юртдошимизга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қуръон китоби ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.