Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шахсий таркиб орасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, ходимларнинг сиёсий онггини оширишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Унда бошқарма раҳбарияти, шахсий таркиб хавфсизлик ходимлари ҳамда “Довуд ота” чегара божхона постининг хавфсизлик инспектори қатнашиб, божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди.
Таъкидлаш жоизки, шахсий таркиб билан олиб борилган профилактик тадбирлар доирасида бошқарма ва барча божхона постларида хизматнинг тўғри ташкил этилиши, ходимлар томонидан товар ва транспорт воситалари, фуқаролар ҳамда уларга тегишли бўлган багаж ва қўл юкларининг божхона назоратидан тўлақонли ўтказилиши, ижро интизомига риоя этилиши, шу билан бирга, ходимларнинг хушёрлигини ошириш мақсадида 2023 йилнинг ўтган даврида 22 маротаба хуфиёна тарзда текширилди.
Аниқланган салбий ҳолатлар бўйича интизомий жазо чоралари қўлланилган.
