«МАРД ЎҒЛОН» ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

«МАРД ЎҒЛОН» ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
  2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У.Умурзаков зиммасига юклансин.

         Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                       Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2023 йил 29 июнь

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 29 июндаги ПҚ-199-сон қарорига илова

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«МАРД ЎҒЛОН» ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ

Ендирбаев Давронбек Гулман уғли — Нукус шаҳридаги 12-болалар ­мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик бўлими ўқитувчиси

Мамбетшарипов Юсуп Рахатович — Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг докторанти