МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкораликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий журналистика йўналишлари учун юксак малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Дўстлик» ордени билан

Ережепов Бахитбай Кенгесбаевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Nukus teleradiomarkazi» филиали бош овоз режиссёри

«Шуҳрат» медали билан

Ажимуратов Азамат Лепесбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот бўлими бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                    Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2023 йил 26 июнь