Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида Қонликўл тумани 2-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ўқитувчиси Нигора Алламбергенова биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган танлов ғолиби I даражали диплом ҳамда 25 миллион сўмлик пул маблағи билан рағбатлантирилди. Шу муносабат билан танлов ғолиби Нукус темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши, Қонликўл туман ҳокимлиги, мактаб жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Тадбирда соҳа раҳбарлари сўзга чиқиб, ўзбек тили ўқитувчиси Н.Алламбергеновани қўлга киритган ютуғи билан табриклаб, эсдалик совғаларини топширишди.
Рустам АБДУРАҲМАНОВ,
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси.
