Жорий йилнинг 16 февраль куни Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танловда Элликқалъа туманидаги “Қирққиз” овул фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатувчи 190-сонли ички ишлар таянч пункти биринчи, Нукус шаҳридаги “Шимбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-сонли таянч пункти иккинчи, Чимбой туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 165-сонли таянч пункти учинчи ўринни эгаллади.
