Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали томонидан ташкил этилган ярмаркада 91 та корхона ва ташкилот жами 397 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Шунингдек, 400 га яқин фуқаролар иштирок этди.
Меҳнат ярмаркаси доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали битирувчиларининг 4 нафари билан корхона-ташкилотлар ўртасида 3 томонлама шартнома имзоланди. 15 та ишсиз фуқарога Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.
Аммо, кўриниб турибдики, таклиф этилган иш ўринларига нисбатан олганда, ишга жойлашиш имкониятига эга бўлганлар ниҳоятда кам. Меҳнат ярмаркаларини мақсадли ташкил этиш ва самарасини таҳлил қилиш лозим. Бу таҳририят нуқтаи-назари албатта.
СУРАТДА: Меҳнат ярмаркаси доирасида ёшларнинг бўш иш ўринлари билан яқиндан танишиш пайтидан кўриниш.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.



