Сайёр қабул ўтказилди


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан кенгайтирилган сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси раҳбарлари, мутахассислар, божхона бошқармаси ходимлари, жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари ўринбосари Б.Муродов ва бошқалар сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил маълумот беришди.

Тадбирда республикамизда экиладиган ўсимликларни ташқаридан кириб келадиган ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда бу борада қандай тадбирларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

— Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг шу йил 27 майда ўтказилган йиғилиш баёнида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича ўтказилмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси  Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси жамоатчилик билан алоқалар бўйича биринчи даражали мутахассиси М.Пирниязова.

Қабулда асосан, фуқароларнинг ушбу соҳага оид мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.