Мурожаатларнинг аксарият қисми Нукус шаҳрига тўғри келмоқда


Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан 2019 йилнинг ярим йиллигида амалга оширилган ишларга бағишланган Федерация Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган олти ой давомида ­Федерация ва унинг шаҳар ҳамда туман бўлимларига фуқаролардан 273 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 264 таси ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 623 миллион сўмдан зиёд пул маблағлари қайта ҳисобланган. Мурожаатларнинг аксарият қисми Нукус шаҳрига тўғри келади.

Йиғилишда барча шаҳар ва туман бўлимлари раҳбарларининг маърузалари тингланди. Йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.