Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш Концепциясини амалга ошириш бўйича комиссиянинг бир йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини таҳлил қилиш ва вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг ўтган бир йил давомида ижроси бўйича маълумотлар беришди. Йиғилишда айрим бўлинмаларнинг мазкур қарор ижроси юзасидан йўл қўйган камчиликлари танқид қилинди. Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирларни янада кучайтириш таклиф қилиниб, муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
