Ёшлар марказида Вояга етмаганлар ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси идоралараро комиссияси аъзолари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида комиссия билан ҳамкорликда фаолият юритувчи нодавлат-нотижорат ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи вакиллари иштирокида “ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда жорий йилнинг олти ойи давомида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги ишларда йўл қўйилган камчиликлар ва истиқболдаги вазифалар, ички ишлар профилактик ҳисобида турган ўсмирлар учун тарбия ва спорт соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этиш, “Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадасини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
