Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА САККИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАН, ТАЪЛИМ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат

кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”

Ким Виталий Яковлевич — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали 1-жонлантириш бўлими мудири

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан

Ахмедова Марям Халилаевна — Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ибрагимова Зухра Аметовна — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси

“Дўстлик” ордени билан

Абдуллаева Гулджан Джумашовна — Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Алниязов Айтмурат Исмаилович — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Бегимов Мурат Полатович — Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри бош режиссёри

Ешанова Тамара Кошановна — Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамшираси

Отениязов Жуманияз Палуанович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Пирназарова Айгул — Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи катта илмий ходими

Хожабергенов Дарибай Айтбаевич — Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти

Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Шуҳрат” медали билан

Абдуллаева Дилноз Кенгешбаевна — Қўнғирот туманидаги “Wunderkind in Kungrad” нодавлат мактабгача таълим муассасаси директори

Базарбаев Полат Жолдасбаевич — Нукус шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича ўқитувчиси

Есемуратов Бахтияр Сагидуллаевич — Ўзбекистон давлат филармониясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси директори, жиров

Оринбаева Улбосин Адилбаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси “Мухаллес” дуторчилар ансамбли бахши-созандаси

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                        Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 28 август