Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Қарори
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми Қарор қилади:
Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва соҳаларни замон талаблари асосида модернизациялаш, илғор инновацион технологияларни жорий қилиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона хизмати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида, соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин.
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси”
Султанов Алписбай — Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ шоири”
Мусурмонов Рустам Равшанович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси халқаро адабий алоқалар ва санъатшунослик таржима бўлими раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”
Мунтеева Гулнара Узакбаевна — Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби”
Исмайлов Қанатбай Абдреймович — Қорақалпоқ давлат университети ярим ўтказгичлар физикаси кафедраси раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби”
Алланазаров Давлетмурат Турешович — Нукус давлат педагогика институти мусиқашунослик таълими кафедраси доценти
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Жақсибаева Зийўар Жолдасбаевна — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими “Аму тўлқини” ансамбли раққосаси
Сейтжанов Расул Темурбекович — Беруний тумани маданият бўлимига қарашли Амфитеатр директори, хонанда
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”
Абдуллаев Бахитлибай Саметович — Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чимбой тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Дарменов Жанжайхан Абуович — Қорақалпоғистон қозоқ миллий маданий маркази раҳбари
“Қорақалпоғистон Республкасида хизмат кўрсатган мураббий”
Мамбетназаров Муратбай Оринбаевич — Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорат мактаби академик эшкак – эшиш спорт тури бўйича мураббий – ўқитувчиси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»
Гадаева Нилуфар Каримовна — Эркин кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»
Адакаев Сатгелди Мухаммедович — Шўманай тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор ва поликлиника ишлари бўйича ўринбосари, кўп тармоқли марказий поликлиникаси раҳбари
Назиров Примқул Хужамович — Қорақалпоғистон Республикаси сил касалликлари диспансери бош шифокори
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»
Курбанбаева Мунаввара Козибаевна — Беруний тумани ҳокимлигининг «Тамаддун нури» журнали бош муҳаррири
Мамбетшерипова Назира Абдиганиевна — Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston 24» телеканали фан, таълим ва маданият бўлими раҳбари
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»
Айбергенов Рустем Бердибаевич — Ўзбекстан Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳузуридаги ҳакамлик суди раиси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»
Худайберганов Муратбой Уразбаевич — Амударё тумани «Жуманиязов Илхом» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Ибрагимов Бахитжан Жарилкапович — “Нукус темир бетон буюмлари заводи” масъулияти чекланган жамияти назорат кенгаши раиси
Зиватдинов Умирбек Муратбаевич — «Устирт излаш бурғулаш бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти бош механиги
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»
Бердишов Жумабай Ешмуратович — Қўнғирот ҳудудий темир йўл узели Хўжайли бекати вагон назоратчиси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»
Уббиниязов Рустем Омирбекович — «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали техник қўллаб-қувватлаш ва янги техникани тестдан ўтказиш хизмати раҳбари
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал, маиший ва савдо соҳаси ходими»
Аллабергенов Хамид Қадирович — Элликқалъа тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими»
Утамбетов Дуйсенбай Уснатдинович — Ўзбекистон Республикаси Донли ва дуккакли экинларни тадқиқот қилиш институти Қорақалпоғистон илмий станцияси директори
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»
Алиев Турсинбай Оралбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича механизация базаси бульдозер ҳайдовчиси
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»
Мадраимов Муса Зарипович — Элликқалъа тумани “Зариф Музаффар” фермер хўжалиги раҳбари
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»
Нуржанов Медетбай Абдирасулович — Нукус шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими марказий ветеринария участкаси раҳбари
М.Ерниязов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Раиси
Нукус шаҳри.



