Ажиниёз номидаги НДПИ да Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Гулистон Даўлетова ижодига бағишланган “Илҳом чашмаси” мавзусидаги илмий-адабий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, ёзувчилар, шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов, академик Ж.Базарбаев, филология фанлари доктори, профессор К.Алламбергенов, филология фанлари номзоди, доцент А.Досимбетова ва бошқалар сўзга чиқиб, шоира ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталиб ўтдилар. Маълумот учун шоиранинг бир қанча шеърий тўпламлари ўқувчилар қалбидан жой олган. Г.Даўлетова 2018 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
