2019 йил 22 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотига рухсат бериш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори
Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 63-моддаларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотига 2019 йил 22 декабрда ўтказиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этишига рухсат берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
раиси Е.Джуманазаров.



