Нукус ҳарбий гарнизонида сафарбарлик чақируви захираси батальони аскарларининг Ватан олдида тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда тегишли вазирлик, идоралар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, аскарларнинг яқинлари қатнашди.
Тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари, полковник Одил Шоимов сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчиларни самимий муборакбод этди. Ва уларни она Ватанга садоқат билан хизмат қилишга чақирди.
Тадбирда гарнизоннинг маънавият маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Қасамёд қабул қилиш тадбирлари, округнинг бошқа ҳарбий бўлинмаларида ҳам давом этмоқда.
