Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 85-моддасининг 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми Қарор қилади:
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаоллиги, ватанимиз ривожланиши ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги кўп йиллик фидокорона хизмати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда ижоди билан халқимизни, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва “Фахрий ёрлиқ” билан мукофотлансин:
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ ёзувчиси”
Алламбергенов Кенесбай — Нукус давлат педагогика институтининг қорақалпоқ адабиёти кафедраси мудири
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ рассоми”
Лепесов Дженис — Ўзбекистон Санъат ижодий бирлашмаси аъзоси
“Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”
Пиязов Женисбек Буркитович — Ўзбекистон давлат консерваторияси “Мусиқали театр студияси” опера қўшиқчиси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Халбаев Юлдашбай — “Аму тўлқини” қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли овоз оператори (иллюзия артисти)
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”
Мамбеткаримов Жолдасбай Тажибаевич — Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри директорининг ўринбосари
Уразметов Аминбай Рахимбаевич — Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Амударё тумани бўлинмаси раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози”
Балтабаев Бахадир Базарбоевич — Амударё тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”
Хожамуратова Пердегул Менлимуратовна — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”
Темирханова Бибисанем Тажибаевна — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди раиси
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи”
Қосбергенов Азат Аширбекович — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ободонлаштириш, баҳолаш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш ишларини молиявий таъминлаш бўлими раҳбари
Хамидов Алим Хусниддинович — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати молия бўлими раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатга саноат ходими”
Сейтмуратов Ахмаджон Нарбаевич — “Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” масъулияти чекланган жамияти раиси вазифасини бажарувчи
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи”
Реймқулов Бахадир Нашекевич — “ККRASI BETON” корхонаси директорининг ўринбосари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал, маиший ва савдо соҳаси ходими”
Турсунов Махсуд — “Каракалпакские деликатеси” масъулияти чекланган жамияти раиси
“Қорақалпоғистон Республикасида
хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”
Каримов Икрамбек Мавланович — “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Беруний тумани филиали механизатори
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор”
Калмуратов Муратбай — “Қизкеткен-Кегейли” ирригация тармоғи бошқармаси “Развилка” тарнови раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор”
Султанов Телман Разумович — Элликқалъа тумани “Рўзимбой бобо” фермер хўжалиги раҳбари
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллакор”
Авезова Гулчеҳра Маткурбановна — Элликқалъа тумани “Алланазар Авезов” фермер хўжалиги ишчиси, пиллакор
“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор”
Жумашев Ражапбай — Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Қишлоқ хўжалигида менеджмент ва зоотехния” факультети декани
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг “Фахрий ёрлиғи” билан:
Қайпназаров Махсет Байниязович — Қорақалпоғистон Республикаси Архив иши бошқармаси бошлиғи
Сайтов Ғайратдин Алиевич — Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри вокал артисти
Айбергенов Рустем Бердибаевич — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қошидаги ҳакамлик суди раиси
Гудошников Юрий Николаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати махсус бўлими бошлиғи
Ходжамуратов Комилжан Джумабаевич — Беруний тумани “Жамшид” масъулияти чекланган жамияти директори
Курбанбаева Мунаввара Козибаевна — Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний тумани бўлими раҳбари, “Тамаддун нури” журнали бош муҳаррири
Аблезов Азамат Жанабай ўғли — Шўманай тумани “Шўманай аттракцион” масъулияти чекланган жамияти раиси
Шамуратов Рашид Азатович — Элликқалъа тумани “Гулдирсин савдо” масъулияти чекланган жамияти раиси
Аметов Марат Кадирович — Республика спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ёш ўсмирлар спорт мактаби оғир атлетика бўйича мураббий-ўқитувчиси
Гадаева Нулуфар Каримовна — Эркин кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Панаев Исламбек Кутлимуратович — “PANA MILK” масъулияти чекланган жамияти раиси
Қорақалпоғистон Республикаси
Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов
Нукус шаҳри, 2018 йил 29 август



