Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари қатнашди.
Тадбирда партия ҳудудий Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Отарбаев ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
Шунингдек, тадбирда депутатларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари ўз сайловчилари орасида олиб борадиган ишлари тўғрисида фикр юритилди.
