Депутатлар ёшлар билан учрашди


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар қаноти томонидан талаба ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Б.Қайипбергенов, Ш.Отемисов ва халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати З.Сейт­ниязовлар сўзга чиқиб, партиянинг ғоя ва мақсадлари бўлиб ўтган сайловларнинг натижалари, депутатлик мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари ҳақида батафсил тўхталдилар.

Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузасида қайд этилганидек, депутат энг аввало, халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб, бошқаларга намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.