Нукус шаҳар 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида фортепиано, торли чолғулар, халқ чолғулари, бахшичилик, эстрада-вокал, академик вокал, дамли ва зарбли чолғулар, эстрада чолғулари, тасвирий санъат, амалий санъат, хореография санъати, театр санъати йўналишлари бўйича 389 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Бу ерда жами 39 нафар тажрибали мутахассис ва ўқитувчилар ёшлар билан доимий машғулотлар олиб боришади.
Таълим муассасасида ўқувчиларнинг мусиқа, тасвирий ва амалий санъат сирларини яқиндан ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган қатор оммавий байрам тадбирлари ҳамда, нуфузли ижодий кўрик-танлов ва фестивалларда муносиб иштирок этишмоқда.
Масалан, 2019 йил июнь ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилган «Академик ва эстрада ижрочилиги» танловининг республика босқичида Мухаммедали Адилбаев 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, «Келажак юлдузлари» эстрада вокал ансамбли 2019 йил Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган кўрик-танловда ғолиб бўлди.
Бундан ташқари «Хореография» бўлими ўқитувчиси Ли Ирина Петровна «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони ва «Тасвирий санъат» бўлими ўқитувчиси Одилбек Шамуратов «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танловида I-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ
олган сурат.



