Мурожаатлар ўрганилиб, муаммолар ҳал қилинмоқда


Нукус туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси, “Ички ишлар ходимлари ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, Халқ қабулхонаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 200 нафардан ортиқ ёшларнинг мурожаатлари тингланди.

Ўзига хос мулоқот шаклидаги мазкур тадбирда давлат органлари вакиллари ёшларнинг муаммолари, фикр ва таклифлари билан қизиқди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олди.

Шунингдек, яқинда ўтказилган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида 7-мактаб ўқувчиларининг мусиқа-асбоблари кераклиги ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, “Ички ишлар ходимлари ва ёшлар” учрашувида ушбу мусиқа асбоблари топширилди.