2020 йилдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг соҳани ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар натижаларига ­бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вазирлик ходимлари, шаҳар ва  туман халқ ­таълими бўлими раҳбарлари,  мактаб директорлари иштирок этди.

Дастлаб йиғилишда бир гуруҳ педагог ходимларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Жами 32 нафар ўқитувчи баркамол авлодни тарбиялашдаги фидойилиги учун ана шундай мукофотга муносиб деб топилди.

Йиғилишда вазир А.Аяпов сўзга чиқиб, 2019 йилда ­эришилган ютуқлар ва Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган навбатдаги вазифалар хусусида тўхталди.

Шунингдек, 2018-2019 ўқув йили якуни бўйича Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари паст даражада эканлиги танқид остига олинди.

Йиғилишда баъзи туманлар халқ таълими бўлими ­раҳбарларининг ўз лавозимига масъулиятсизлиги таъкидланди.