Болалари шодон юрт


1 -июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан барча ҳудудларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда махсус тадбирлар ўтказилди.

Байрам муносабати билан Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар, тегишли ташкилотлар билан биргаликда тумандаги “Бахитли” овул фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор болалар ҳолидан хабар олишди.

— Болаларимиз ўз табассуми билан бу оламга қувонч, ҳаёт бахш этади, — дейди депутат Г.Ешмуратова. — Халқимиз, оилаларимиз фариштаси бўлган болалар кўнглини кўтариш, уларга байрамда қувонч улашишдан ортиқ бахт борми?

Болаларга байрам совғалари топширилди.