Тикувчилик фабрикаси иш бошлади


Бўзатов туманида «Bozataw tekstil» тикувчилик фабрикаси карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятини бошлади.

Корхона 350 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда 60 нафар тикувчилар билан шартнома тузилиб, болалар ва хотин-қизлар учун ёзги кийимларни тикиш ишлари йўлга қўйилган.

– Корхонага тикув ускуналари Хитой давлатидан олиб келинди. Ишчиларни маҳаллий фуқаролар орасидан олганмиз. Тикувчи хотин-қизлар дастлаб махсус ўқув курсларини ўтади, – дейди корхона раҳбари Шароф Якубов. – Кейинчалик ишчилар сонини янада кўпайтирамиз.

Мазкур тикув фабрикаси тумандаги энг йирик корхона ҳисобланади. Ҳозирда корхона маҳсулотлари ички бозорда сотилмоқда.

 Е.Қаноатов.

М.Ҳабибуллаев олган суратлар.