Махсус ишчи гуруҳ маҳаллаларда


Гуруҳ вакиллари Қораўзак туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини ўрганиш, уларга ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар билан ишлашиш масалалари билан яқиндан танишиш, муаммоларни аниқлаш  ҳамда маҳалла фаолиятини тизимли ташкил этишга амалий ёрдам бериш мақсадида мазкур ҳудудда бўлишди.

Ўрганишлар давомида тумандаги “Қуралпа” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Қ.Бекбосинов ишчи гуруҳ аъзоларига ҳовлисидаги томорқа ерига насос ёрдамида сув олиб келиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Бу муаммо шу ернинг ўзида тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Шунингдек, “Қораўзак” овул фуқаролар йиғинидаги ажрашиш арафасида турган ­С.Анинг оиласи билан яқиндан суҳбат ўтказилиб, оила сақлаб қолинди.

Тумандаги “Маданият” овул фуқаролар йиғинида яшовчи А.Назаров, Ф.Қаллибековаларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.