Яқинда Шўманой тумани пиллакорлари давлатга 2 тонна 123 килограмм сифатли пилла хом ашёсини топшириб, режани биринчилардан бўлиб бажарди. Шўманойлик пиллакорлар ҳосилни режадан 6,15 фоизга ортиғи билан уддалашди. Бунда тумандаги 38 нафар касаначиларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Пиллакорларнинг бундай марраларни забт этишида албатта Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 4 декабрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
