Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти давом этмоқда


Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотлар аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш баробарида мамлакатимиз иқтисодиётини  юксалтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг июль ойида хорижий давлатларга 1007 тонна мева ва полиз маҳсулотлари экспорт қилинди. Ушбу маҳсулотлар ўсимликлар карантини агроном-инспекторлари томонидан карантин назоратидан ўтказилиб, фитосанитария сертификатлари расмийлаштирилиб, Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясига экспортга юборилди.

— Июль ойи давомида ўсимликлар карантини агроном-инспекторлари томонидан жами 5362 тонна карантиндаги маҳсулотлар назоратдан ўтказилиб, 231 фитосанитария сертификатлари расмийлаштирилиб, экспорт қилинди, — дейди ­Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциясининг ташқи карантин бўйича етакчи мутахассиси Аралбай Сапарниязов.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.