«Китоблар карвони» Хўжайлида


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган бадиий адабиётлардан иборат “Китоблар карвони” Хўжайли туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабига етиб келди.

— Муҳтарам Президентимизнинг китоб карвони бизнинг мактабимизга ҳам етиб келди, — дейди мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси М.Абдуллаева. — Жаҳон ва ўзбек адабиётининг ноёб асарларидан иборат бадиий адабиётлар ўқувчиларимиз учун ажойиб совға бўлди. 

Ташкилотчилар мактаб кутубхонаси ва ўқувчиларга турли хил бадиий китобларни топшириб, юртимизда китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, таълим муассасалари кутубхоналарини бадиий ва ўқув адабиётлари билан мунтазам таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди.