Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан уч кун давомида қўмондонлик — штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Қўмондонлик — штаб ўқув машғулотларига жами 2252 нафар фуқаро ва 188 та техника жалб этилди.
Ўқув машғулотларида асосий эътибор, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ҳаракатлар режасининг тўғрилиги, табиий равишда пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда аҳолини кўчиришда қисқа вақт ичида қулай шароитлар яратиш каби бир қатор кечиктириб бўлмайдиган чораларга қаратилди.
Мазкур ўқув машғулотларида Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси фаоллик кўрсатди.
