Кейинги йил ҳосилига тайёргарлик


Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йил ҳосили учун 56700 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.  Шудгорлашга 401 та трактор жалб этилиб, ишлар қизғин давом этмоқда. Бугунги кунда жами 47673 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилди.

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 24 октябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзагроинспекция”нинг махсус буйруғи қабул қилинди, — дейди “Ўзагроинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими катта инспектори Д.Бабажанов.

Аниқланган камчиликларни ўз жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.