“Экосан” жамғармасининг лойиҳаси грант танловининг ғолиби


“Экосан” халқаро хайрия  жамоат фонди  Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилотининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги  Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган танловда грант ғолиби бўлди.

— Лойиҳамизнинг асосий мақсади Нукус шаҳридаги  “Қурилишчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди, 20-сонли кичик тумандаги кўп қаватли турар жойларнинг атрофини ободонлаштириш, чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш, фуқароларнинг бандлигини таъминлашдан иборат, — дейди ҳудудий ташкилотнинг директори Нурлибек Мирзамуратов.