Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тумандаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳолининг ортиқча экиш майдонларини қонунийлаштириш ва шу орқали “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг ўзини ўзи банд қилишига қаратилган устувор вазифалар хусусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Беруний тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Примов, Қишлоқ ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Ўринбоев иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда 2021 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш, туманда деҳқон ҳўжаликларини ривожлантириш, дала дўконларини ташкил қилиш, “Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойилини намунали тарзда йўлга қўйиш ва бу орқали йилига 2 маротаба ҳосил олишга эришиш каби масалалар юзасидан тавсиялар берилди.
Мазкур масалалар бўйича овул ва маҳалла раисларига ҳудудларда кенг тарғибот ишларини олиб бориш бўйича вазифалар топширилди.
