Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Айдос Тўремуратов ўзи сайланган “Жузимбағ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолининг, жумладан, ёшларнинг муаммоларини ўрганди.
Шу ҳудудда яшовчи Илҳом Хамидуллаев ва Қарлибай Сейтовлар анчадан буён ишсиз юрганди. Депутат уларнинг томорқа билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида, кредит олишда ёрдам кўрсатди. Натижада “Микрокредитбанк” нинг туман филиали кредити ҳисобидан Илҳом Хамидуллаев ва Қарлибай Сейтовларга “Зубр” мотоблоклари олиб берилди.
— Мотоблок деҳқончиликда энг ихчам ва қулай қишлоқ хўжалиги техникаси ҳисобланади, — дейди Илҳом Хамидуллаев. — Мазкур техникада ўзимнинг томорқамда ишлаш билан чекланмасдан, қўшниларимга ҳам ёрдам бермоқчиман.
