Уруш қатнашчисининг оиласида байрам шукуҳи


Қораўзак тумани ҳокимлиги ва Шимоли ғарбий ҳарбий округи ­«Нуронийлар» Кенгаши, туман ­мудофаа ишлари ва бир қатор ҳомий ташкилотлар Иккинчи ­Жаҳон ­уруши қатнашчиси Генжемурод Алланиязовнинг оиласига ташриф буюрди.

Улар Генжемурод Алланиязовни Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ­алабанинг 76 йиллиги билан табриклаб, унга байрам совғаларини тақдим этишди.

Генжемурод ота меҳмонларга 1943 йил март ойида урушга отланиб, Украина, Болгария, Руминия, Молдавия, Австрия, Чехословакия ерларини душмандан озод этишда қатнашгани ва бугунги кунда 30 невара, 32 чевара, 1 эваранинг меҳрибон бобоси бўлиб, уларга ўгит-насиҳат бераётгани, шунингдек юртимиз тинч, осмонимиз ­мусаффо эканига шукрона қилишини ­таъкидлади. Шу куни Г.Алланиязовнинг хонадонида Шимоли ғарбий ҳарбий округи ­оркестри ва мактаб ўқувчилари ижросида она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради.

А.Оразов.