Шўманой тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган 13 та оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Тадбирда Б.Янгибоев ва сектор раҳбарлари таъкидлаганидек, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора–тадбирлар амалга оширилмоқда. Муборак Рамазон ойида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан ҳисобланади.
Тадбирда болаларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди. Тўйлари ўтказилаётган болаларнинг ота-оналари ва яқинлари бундай катта эътибор ва ғамхўрлиги учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдиришди. Туман санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга кўтаринкилик бағишланди.
