Тадбиркор аёллар танлови


Хўжайли педагогика коллежида “Тадбиркор аёл – 2021” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган танловда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида сўз юритилди.

Туман босқичида 10 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этди. Танлов якунида биринчи ўринни «Қорақалпоқтекстиль» масъулияти чекланган жамияти раиси Н.Худайбергенова, иккинчи ўринни ҳунарманд Г.Сабирова ва якка тадбиркор Г.Ержанова, учинчи ўринни “Анорбой бўзчи” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Худайбергенова эгаллади.

– Қарийиб олти йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди танлов ғолиби Норгул Худайбергенова. – Корхонамизда асосан миллий кийимлар, мактаб ва ишчи ходимларнинг махсус кийимлари буюртма асосида тикиб берилмоқда. Бугунги кунда 20 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.