Миллий гвардия ходимлари китобхонликда беллашди


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Минтақавий ўқув марказида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия­си Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш бошқармаси ва Минтақавий ўқув маркази ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, қадимий ва бетакрор диёримизда етишиб чиққан буюк саркарда, аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, ҳарбий санъати, маданияти, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган улушини ўрганиш ҳамда уларнинг ноёб асарларини келгуси авлодга безавол етказишдан иборат.

Иштирокчилар “Биз буюк саркардалар авлодимиз”, “Жаҳон тамаддуни ва ўзбек халқи маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломаларимиз”, “Мустақил вазифа” шартлари бўйича ўзаро беллашди.

Танлов якунида ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо ­совғалар билан тақдирланди.