Бугун мамлакатимизда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Амударё туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши томонидан банд бўлмаган, ҳар томонлама кўмакка муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 30 нафарига электр печкалар топширилди. Бу эса уларнинг ўзини ўзи банд қилиши ҳамда даромад топишларида муҳим аҳамият касб этади.
Электр печка соҳиби бўлган хотин-қизлар эндиликда халқимизнинг яхши кунларида, тўй-тантаналарида турли хил пишириқлар, ширинликлар тайёрлаб, ўз оиласига даромад келтириши мумкин.
