ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ НОРВЕГИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов 25 ноябрь куни АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Джон Микал Квистадни қабул қилди.

Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонни республикамизга ташрифи билан табриклаб, Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик натижасида юртимизда бир қатор лойиҳалар амалга оширилаётганини шунингдек, мазкур лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бераётганини таъкидлади. Айниқса, Норвегиянинг БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фонди фаолиятини молиялаштириш бўйича амалга ошираётган ишларига юқори баҳо берди.

Ўз навбатида Норвегиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Джон Микал Квистад самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Сўнгги йилларда юртимизда Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик вазиятни бартараф этиш, Оролбўйи минтақасидаги аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фаровон турмушини таъминлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди.

Қабулда келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати