Маҳорат дарслари ўтказилди


Жиу-житсу бўйича 2-дан қора белбоғ соҳиби бразилиялик Дайлтон Олмейда дост Сонтос қорақалпоғистонлик спортчилар учун маҳорат дарсларини ўтказди.

Нукус шаҳридаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган маҳорат дарсларида хорижий мутахассис ўз билим ва тажрибасини намойиш этди. – Ушбу спорт турига 2021 йилда асос солинган бўлса ҳам, спортчимиз Ҳумоюн Ҳошимов 2023 йил 24-28 февраль кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 77 килограмм вазн тоифасида барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медаль соҳиби бўлди, – дейди Ўзбекистон Жиу-житсу федерацияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Расул Болтабоев.

–Спортчиларимиз жорий йилнинг июль ойида Монголияда катталар ўртасида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати, август ойида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги мусобақаларига тайёргарлик кўрмоқда.