Қорақалпоғистон Республикаси судида 9 апрель – Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа фаолиятини такомиллаштириш, халқнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижалари хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбирда суд ходимлари сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан қорақалпоқ халқига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эътибор учун миннатдорлик изҳор қилди. Соҳа вакиллари ўзларига билдирилаётган ишончни оқлашга, суд ҳокимиятининг ижобий имиджини яратишга муносиб ҳисса қўшишда бор билим ва куч-ғайратини сарфлашини билдирди.
