Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди


Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистонга кўрсатаётган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида халқимиз ҳаёти кун сайин фаровонлашиб бормоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш инсонларнинг яшаш шароитини яхшилаш йўлида қилинётган саъй-ҳаракатлар, бирин-кетин қабул қилинаёт­ган фармон ва қарорларни эътироф этса арзийди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёрдамга муҳтож талабаларнинг шартнома пуллари давлат томонидан тўлаб берилаётгани, эҳтиёжманд инсонларнинг саломатлигини тиклаш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун давлатимиз томонидан зарур маблағлар ажратилаётгани каби эзгу ишлардан халқимиз миннатдор.

Президентимизнинг 2022 йил 1 ноябрдаги фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 2 февралда қабул қилинган 52-сонли «Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ана шундай эзгу ишларнинг узвий давоми бўлди. Унга кўра Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 21 минг 94 хонадоннинг том қисмини ёпиб бериш ва 709 уй-жойларни қайтадан қуриш учун 343,9 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Албатта, кўп ўтмай  мазкур қарор ўз самарасини бера бошлади.Жумладан Тўрткўл туманида уй-жойларни таъмирлаш,қайта қуриш ва шифер қилиш ишлари бошлаб юборилган. Тахтакўпир туманида мазкур ишлар давом этмоқда ва  ҳудуддаги ёрдамга муҳтож жами 1586 хонадондан 1499 тасининг томи ёпилиб, 87 уйларни қайта қуриш учун 25,8 млрд. сўм маблағ ажратилди. Жумладан, Жиззах вилояти томонидан 12,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, ҳудудда уй-жойларни таъмирлаш, шифер қилиш ва қайта қуриш ишлари бошлаб юборилган. Айни кунда ҳар бир  инсон, ҳар бир хонадон давлатимиз эътибори, инсон қадрини улуғлаш мақадида олиб борилаётган ишларни ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.

Албатта, бундай эзгу ишларнинг амалга оширилаётгани, ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлиги, бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

Қ.Х.А.