«ЧУҚУРҚОҚ»: ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев Элликқалъа тумани «Чуқурқоқ»  овулига ташриф буюриб, аҳоли билан суҳбатлашди.

Республика раҳбари энг аввало ўтган йил ноябрь ойида «Чуқурқоқ» овулида фуқаролар билан учрашувида билдирилган мурожаатларнинг ижроси билан танишди.

Айтиш жоизки, Жўқорғи Кенгес раисининг ўтган галги қабули чоғида кўтарилган масалаларнинг кўпчилиги ижобий ечимини топган.

Жумладан, ҳудудда бозор ярмаркаси доимий ташкил қилиниб келинмоқда. Ҳудуддаги кам таъминланган 6 та хонадон,мактабгача таълим муассасаси, овул шифокорлик пунктига куёш панели ўрнатиб берилган. Элликқалъа тумани марказига қатнаш учун автобус борасидаги муаммолар ҳал этилиб, ҳафтасига бир марта қатнов йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ҳудуддаги шифокор маошига устама қўшиб бериш масаласи ҳам ижобий ҳал этилиб шифокор ­айрат Ибрагимовга 2022 йилнинг 18 ноябридан бошлаб устама ҳақи тўлаб келинмоқда. Шунингдек, болалар учун янги «Workout» майдончаси қуриб битказилган. Сувни фильтрловчи ЭКОС нинг 3 дона двигатели таъмирланган. Фуқаро А.Давлетованинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилган. Ички йўлларни таъмирлаш мақсадида  қум-шағал қоришмасини тўшаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, фуқаролар мурожаати асосида янги мактаб иморати қурилиши бошлаб юборилган ва шу каби кўплаб мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.

Бу галги учрашувда ҳам яна бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди. Жумладан «Чуқурқоқ»  овулида артезиан қудуқлари қазилиб, сув тозаловчи ЭКОС учун қуёш панелини ўрнатишга маблағ ажратиш борасида масъулларга вазифалар юклатилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар натижасида фуқароларнинг турмуш фаровонлиги ошмоқда. Муаммоларга ечим топиш борасидаги ишлар эса яна давом этади.

Олис овул аҳолиси билан учрашувга Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари З.Ибрагимова қатнашди.

Бундай учрашув Нукус шаҳридаги «Қоратаў» маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан ҳам бўлиб ўтди.

Қ.Х.А.