Тавсияномалар тақдим этилди


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 26 февралдаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига тавсияномалар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган ички ишлар органи 88 нафар ходимининг 103 нафар фарзандига тавсияномаларни тантанали равишда топширди.