Ёшларнинг орзуси рўёбга чиқди


Хўжайли тумани “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Қутлимуратовлар миграциядан қайтарилган ёшлар қаторида бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғига бириктирилган эди.

Бошқарма бошлиғи И.Казаковнинг ўзига бириктирилган махсус тоифадаги ёшларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини аниқлаш мақсадида улар билан ўтказган очиқ суҳбати давомида ёшлар устачилик ишларига қизиқишини билдиришди.

Ушбу ёшларга ҳунармандчилик яъни устачилик фаолиятини йўлга қўйиб, даромад топишлари учун масъул божхоначилар томонидан зарур асбоб-ускуналар совға қилинди. Нав­қирон йигитлар эндиликда бор ҳунар ва маҳоратини ишга солиб, ўзларининг бандлигини таъминлайди.