ЁШЛАР ОЙЛИГИ  МИНГЛАГАН ЁШЛАРНИ  БИРЛАШТИРДИ


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида концерт ­дастури ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва республикамиз ёшларини байрам билан қутлади.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари уларга кўрсатилаётган катта эътибор ва яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда элимизнинг гуллаб-ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ёшлар куни чин маънида ёшларнинг интиқиб кутадиган байрамига айланган.

Жорий йил ҳам Июнь – ёшлар ойлиги дея белгиланиб, шу муносабат билан қатор тадбирлар, учрашув кечалари, давра суҳбатлари, спорт мусобақалари, кўнгилочар кечалар ўтказилди. Асосийси, ёшлар ойлиги минглаган истеъдодли ёшларни жамлай олди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган байрам тадбирида ўзининг фидойилиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб, юртимиз тараққиётига ­муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ёшларга “Умит ушқыны” кўкрак нишони, ­Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Қ.Х.А.