Ислоҳотлар самараси


Беруний тумани “Тинчлик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ­ойиб Юсуповнинг турар жойи авария ҳолатига келиб қолган бўлиб, қайтадан қуришга муҳтож эди.

Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сонли қарори асосида  фуқаронинг уйи янгидан қуриб берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қарор бўйича Беруний тумани ҳудудидаги ёрдамга муҳтож жами 1189 та оиланинг турар жойлари томини шиферлаш, 18 та оиланинг турар жойини қайтадан қуриш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 21,6 млрд. сўм маблағ ажратилган.