Янги корхона иш бошлади


Нукус шаҳрида “GREENLAND  WATER PRODUCTS” алькоголсиз ичимликлар ­ишлаб чиқариш корхонаси  ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳага жами 1,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, умумий қиймати 701 минг 970 доллар бўлган ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Йиллик қувватлилиги 12  000  000 дона маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ишга тушириш ва созлаш ишлари амалга оширилган. Бугунги кунда турли ҳажмдаги газли ва газсиз ичимликлар ишлаб чиқарилмоқда.

Асосийси, 31 та янги иш ўрни яратилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ишга жойлаштирилган ва бандлиги таъминланган.

Корхонада ишчилар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, қўл меҳнати талаб қилинмайди, барчаси автоматлаштирилган.