Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли ташкилот ва муассасалар билан биргаликда 3 километр масофага тез юриш бўйича мафарон ўтказилди.
Унда пойтахтимизда жойлашган олий таълим муассасалари талабалари, спорт мактаблари ўқувчилари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари аҳолисидан иборат жами 300 нафардан зиёд фуқаро иштирок этди.
Эндиликда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида ҳар шанба куни шу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилади.
Мусобақада ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
