Кам таъминланганлар ҳолидан хабар олинди


Юртимизга баҳор фаслининг кириб келиши билан жойларда Наврўз байрамига бағишланган турли хил тадбирлар ҳамда хайрли ишларни амалга ошириш ­анъанага айланган.

Мана шундай тадбирларнинг бири Қорақалпоғистон ­Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилди.

Улар Нукус шаҳридаги “Айдин жол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган бир қатор хонадонларга  бориб, уларни байрам билан табриклаб, ҳолидан хабар олишди.

Қўмита ходимлари ҳовлиларга ўзлари келтирган арча, турли мева ва гул кўчатларини ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар.